Эълон

26.02.2018, 11:45

Эълон

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан O‘zLiDePнинг барча партия ташкилотлари, барча поғонадаги депутатлари, партия депутатлик гуруҳлари томонидан жорий йилнинг март ойида “Ҳудудларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” ўрганилади:

-Ҳудудда ЯТТ ривожлантириш дастури ишлаб чиқилганми?

-ЯТТ ривожлантириш борасида қандай чора-тадбирлар белгиланган?

-ЯТТларнинг экспорт-импортдаги иштироки масалалари;

-ЯТТларга ер-жой ажратиш, коммунал тизимга ўлаш масалалари;

-ЯТТларни тегишли ахборот ва маълумотлар билан таъминлаш масалалари; 

-Ҳунарманд - ЯТТ фаолиятини ривожлантириш борасидаги ишлар;

-Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ЯТТ ривожлантириш депутатлик гуруҳлари томонидан кўтарилганлик масалалари;

-Ҳудудларда амалда қанча ЯТТ фаолият юритмоқда (фаолият тури, шакли, ЯТТларнинг ёшига оид маълумотлар, ЯТТларнинг неча фоизини аёллар ташкил этади); 

-Ҳудудларда амалда фаолият юритмаётган, фаолиятини тўхтатган, фаолиятини тугатган, давлат реестридан чиқарилган ЯТТ ва бу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари;

-ЯТТларнинг мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги ва уларни бартараф этиш масалалари;

-ЯТТларга кредит ажратишнинг ҳолати, кредит ажратишда халқаро тажриба таҳлилига асосан таъминотнинг муқобил шаклларини қўллаш масалалари.

ЯТТлар билан бирга:

-ЯТТларнинг муаммолари, саволлари, таклиф ва мулоҳазаларини жамлаш;

-Бозорлар ҳудудида фаолият юритувчи ЯТТларнинг жойга бўлган ижара шартномаларининг ҳуқуқий ҳолати ва ЯТТларнинг ер-жой билан боғлиқ мулк ҳуқуқи масалаларини ўрганиш;

-ЯТТлар томонидан ўз фаолиятларида нақд ва нақд пулсиз фаолият, бу борадаги қилиниши лозим ишлар тўғрисида ЯТТларнинг таклифлари таҳлил этилади.

Судларда:

- ЯТТ иштирокидаги низоларни ечимини топиш, низоларни имкон қадар камайтириш мақсадида, ЯТТ билан ЯТТлар ўртасидаги ҳамда ЯТТлар ва бошқа субъектлар ўртасидаги низоларнинг кўриб чиқилиши юзасидан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил этилади;

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва партиянинг парламентдаги фракция аъзолари, Эксперт гуруҳлари томонидан:

-Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган тегишли қонун ости ҳужжатларида якка тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларига доир белгиланган нормалар, бу борадаги хорижий тажриба таҳлил этилади. Таҳлил натижаларига кўра соҳанинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилиши реалаштирилган.

Шунингдек, ўрганиш натижалари кўра, ЯТТ фаолиятини ривожлантириш масаласи Республикамизнинг турли ҳудудларидаги 30 дан ортиқ халқ депутатлари туман(шаҳар) кенгашларининг сессияларида муҳокама этилиши назарда тутилган.Ушбу эшитувлар якунидан O‘zLiDeP мазкур Халқ депутатлари туман(шаҳар) Кенгашларига “ЯТТ ривожлантириш” Дастурлари ва Йўл хариталарини ишлаб чиқишда кўмаклашишни мақсад қилган.

Ташкил этилаётган ўрганишларнинг асосий мақсади эса: тадбиркорлар кўпайсин, халқимиз бой бўлсин, турмушимиз янада обод ва фаровон бўлишидир!

ЯТТ ривожлантириш юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифларингиз бўлса, uzlidep@uzlidep.uz электрон манзилига йўллашингиз мумкин. Якка тартибдаги тадбиркорлар, экспертлар, соҳа олимлари ва мутахассисларини ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришларини сўраймиз!

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+