Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш истиқболлари муҳокама этилади

21.11.2017, 12:42

Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш истиқболлари муҳокама этилади

28 ноябрь куни Фарғона давлат университетида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда “Марказий Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш режалаштирилган.

Унда олимлар, тадқиқотчи-изланувчилар, магистрантлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Конференция “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ва Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси, шунингдек, Юртбошимизнинг 2017 йил 22 июндаги Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга қаратилган.

Конференцияда қишлоқ хўжалиги ерларининг ирригация ва мелиорациясида тежамкор технологиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришдаги муаммолар, марказий Фарғона ерларида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва уни такомиллаштириш масалалари, озиқ-овқат дастурининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади.

Конференция ишида ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги маърузалар билан иштирок этиш мумкин.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Тошкент ш. Миробод тумани Нукус кўчаси, 73а-уй.

O‘zLiDeP, Тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази.

Тел: +99871-2555353; +99871-2392651

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

y.salimov UzLiDeP ijrochi kotibi2018-12-26 19:38:19

Tadbirkorlarga qancha kumak bersak va madad bersak oz ulardan urganadiganlarimiz kup tadbirkorlar nafaqat uzini balki davlat va xalqni boy qilishga xarakat qilishadi ularga bu masulyatli va sharafli mexnatda charchamang dep qolamiz


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-12-26 14:11:57

Президентимизнинг 13 декабрь куни вилоятимизга ташрифлари чоғида давлатимиз раҳбарининг халқ билан ўтказган учрашув ва мулоқотлари, янги лойиҳалар тақдимоти чоғида билдирган фикрлари, вилоятимизни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида белгилаб берилган вазифалар вилоятимиз аҳли қалбида дахлдорлик туйғусини кучайтирди, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+