“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”

26.09.2018, 15:52

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танлови тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қойидалар

1.1. Мазкур Низом Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловини (кейинги ўринларида – танлов) ўтказишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.

1.2. Танлов Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган барча депутатлар ўртасида ташкил этилиб, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, самарали меҳнат тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантиришга қаратилади.

1.3. Танлов O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ташкил этилади.

II. Танловнинг мақсади ва вазифалари

2.1. Танлов мақсади – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига O’zLiDePдан сайланган депутатларнинг (кейинги ўринларда – депутатлар) фаолият самарадорлигини оширишдан иборат.

2.2.  Танлов вазифалари:

- ўз депутатлик ваколатларини энг фаол ва самарали амалга оширилаётган депутатларни аниқлаш;

- депутатлар фаолиятини ташкил этишнинг энг фаол тажрибасини аниқлаш;

- ижобий тажрибаларни оммалаштириш;

- депутатлар фаоллигини рағбатлантириш.

 III. Танлов ташкилотчилари

3.1. Танловнинг асосий ташкилотчилари – O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий, туман (шаҳар) ташкилотлари ҳамда “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси;

3.2. Танловга корхоналар, ташкилотлар, тижорат банклари ҳамда республика, вилоят ва туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар қонун хужжатларига мувофиқ ҳомий сифатида иштирок этишлари мумкин;

3.3. Танловнинг Республика босқичига O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, ҳудудий ва туман (шаҳар) босқичларига партиянинг Кенгаш раислари бошчилик қилади;

3.4. Партия матбуот хизмати, ҳудудий ва туман (шаҳар) ташкилотлари ҳамда “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасининг вилоятдаги махсус муҳбирлари танлов шартлари ва натижаларини ҳамда уни ўтказилиш жараёнини марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари, партия веб-сайтида ва “XXI asr” газетасининг махсус иловасида ёритиб борилишини таъминлайдилар.

IV. Танлов ҳайъати

 4.1. Мазкур танловни ўтказиш мақсадида партия кенгашлари қошида танлов Ҳакамлар ҳайъати тузилади.

4.2. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳлари тузилади. Ишчи гуруҳлари таркибига партия аппарати ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари киритилади. Ишчи гуруҳ аъзолари жойлардаги барча депутатларни танлов шартлари, унинг мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш, танлов доирасидаги тадбирларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

4.3. Ишчи гуруҳ аъзолари танловга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишади, уларнинг танлов шартларига мос ёки мос эмаслиги ҳақида хулоса беради ҳамда танлов номинациялари бўйича туман (шаҳар), вилоят  Ҳакамлар ҳайъатига тавсиялар беради. Бунда тегишли Ишчи гуруҳ раиси томонидан тасдиқланган Ишчи гуруҳ йиғилишининг баённомаси лозим бўлади.

4.4. Ҳакамлар ҳайъати ишчи гуруҳ томонидан тавсия этилган депутатларнинг хужжатларини баҳолаш мезонлари ва номинациялар бўйича баҳолайди. Танлов ғолибларини аниқлайди ва кейинги босқичда иштирок этишига йўлланма беради.

4.5. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларидаги I, II, III ўрин ғолиблари туман (шаҳар) Ҳакамлар ҳайъати қарори билан тасдиқланади ҳамда танлов ғолиблари ҳужжатлари вилоят Ишчи гуруҳига юборилади.

4.6. Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳарлардан 3 нафардан депутатлар иштирок этадилар. Танлов иштирокчилари вилоят Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади, баённома тузилади ва вилоят Ҳакамлар ҳайъати қарори ҳамда танловнинг вилоят босқичидаги I ўрин ғолибларининг ҳужжатлари партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги танлов Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.

V. Танловни ўтказиш муддати

 5.1. Танловнинг туман ва шаҳар босқичлари 2018 йилнинг сентябрь- октябрь ойларида ўтказилади.

5.2. Танловнинг ҳудудий босқичлари O‘zLiDeP ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан 2018 йил 1-15 ноябрь кунлари ўтказилади.

5.3. Танловнинг Республика босқичи Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 2-5 декабрь кунлари ўтказилади.

VI. Танлов ғолибларини баҳолаш мезонлари

 6.1. Иштирокчиларни баҳолаш мезони қуйидаги тартибда белгиланади:

- ҳар бир мезон бўйича энг юқори балл – 10 балл;

- умумий ҳисобда энг юқори балл – 100 балл.

6.2. Иштирокчиларнинг баллари қуйидаги мезонлар билан аниқланади:

  1. Депутатнинг ўз Сайловолди дастури ва Партия сайловолди дастуридаги вазифаларни бажариши.
  2. Депутат томонидан депутатлик (жамоатчилик) назоратини амалга оширишдаги фаолияти;
  3. Депутат ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиши ва сайловчиларни қабул қилиши;
  4. Сайловчилар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиши;
  5. Депутатнинг сайлов округида яшовчи фуқаролар томонидан унинг фаолиятига берилган ижобий баҳолари (ташаккурномалар, миннатдрочилик хатлари ва б.).
  6. Депутатнинг партия Кенгашлари билан узвий ҳамкорликдаги фаолияти;
  7. Депутатнинг “Ёшлар қаноти” ёки/ҳамда “Аёллар қаноти” билан ҳамкорлиги, танлов, лойиҳалардаги иштироки;
  8. Депутатнинг маҳаллий ҳокимликлар ва ижро ҳокимияти идораларига қилган мурожаатлари, депутатлик сўровлари ва уларнинг самарадорлиги;
  9. Депутатнинг сайловчилар ва партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишининг самарадорлиги (шу жумладан, халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари кун тартибига масала киритиш орқали, Кенгашнинг зарур қарорларини қабул қилишга эришишга доир депутатлик гуруҳи фаолияти доирасида);
  10. Депутатнининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши.

VII. Депутатларнинг танловда иштирок этишлари ва кўрик-танлов Ишчи гуруҳига тақдим этиладиган ҳужжатлар

 7.1. Ҳисобот даври якуни бўйича энг фаол натижаларга эришган маҳаллий кенгаш депутатлари танловда иштирок этадилар.

7.2. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида барча маҳаллий кенгаш депутатлари қамраб олиниши лозим. Ҳудудий ва республика босқичларида жойларда ташкил этилган Ишчи гуруҳ ва Ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсиянома берилган депутатлар иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.

7.3. Танлов ғолибларининг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда вилоят Ишчи гуруҳига ҳамда ўз навбатида вилоят босқичи ғолибларининг ҳужжатларини Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси қошидаги танлов Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этиш ҳамда уларнинг танловда иштирокини таъминлаш шахсан партиянинг ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашлари раислари зиммасига юклатилади.

7.4. Танлов Ишчи гуруҳи ва Ҳакамлар ҳайъатига депутатлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ушбу низомнинг 6.2.-бандига мувофиқ амалга оширилади.

 VIII. Танловнинг қўшимча номинациялари

 8.1. Қўшимча номинациялар қуйидаги тартибда берилади:

- Танловнинг туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичларида;

- Бунда танлов босқичларида I, II, III ўринни олмаган лекин, қўшимча номинацияга лойиқ деб топилган иштирокчилар киритилади.

8.2. Қўшимча номинациялар қуйидаги кўринишда бўлади:

1) «Депутатлик (жамоатчилик) назоратини самарали олиб борган депутат»;

2) «Одамларга яқин бўлган депутат»

3) «Депутат – устоз»;

4) «Ташаббускор депутат»;

5) «Партия аъзолари сафини кенгайтиришга ҳисса қўшган депутат»;

6) «Бошланғич партия ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилган депутат».

 IХ. Танлов ғолибларини тақдирлаш

9.1. Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида I, II ва III ўринлар аниқланади. Танлов ғолиблари партиянинг I, II, III даражали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Жумладан,

- III ўрин учун “Планшет”;

- II ўрин учун “Artel” LED телевизори;

- I ўрин учун компьютер жамланмаси.

9.2. Низомнинг 8-бандида кўрсатилган қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади ва партиянинг махсус дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    4719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-29 16:31:36

Энг фаол депутат танлови номидан куриниб турганидек депутатларимизни фаолликга чакиради. Депутатларимиз кизикиш билан куллаб кувватлаб катнашадаи деб умид киламиз ва барча катнашчиларга омад тилаймиз.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-27 22:36:44

Бу танловнинг ташкил этилиши фаол, ташаббускор депутатларни муносиб рағбатлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Танлов ўз вақтида ташкил этилган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+