Халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

25.12.2017, 17:44

Халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида рўйхатдан ўтган 1 миллион 560 минг нафардан ортиқ сайловчиларнинг 1 миллион 267 минг нафардан ортиғи ёки 81,2 фоизи овоз берди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловини ёритиш бўйича Ягона матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилинди.  
Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг айтишича, сайлов миллий қонунчилигимизга, унда белгиланган тенглик, очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби демократик тамойиллар, халқаро стандартларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилди.

Сайловда 11 туман Кенгашига 279 нафар депутат сайланди, 51 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади. Улардан 114 нафари ЎзЛиДеП, 45 нафари “Миллий тикланиш” демократик партияси, 41 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 33 нафари “Адолат” СДП вакиллари ҳисобланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 46 нафар вакили туман Кенгашлари депутатлигига сайланди.

Жорий сайловда сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилди.

Янги тизим бир сайловчининг фақат бир рўйхатга киритилишини таъминлайди. Бу «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида белгиланган «Ҳар бир фуқаро — сайловчи бир овозга эга» деган демократик сайлов тамойилини амалда таъминлайди.

Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати овоз беришда қатнашаётган сайловчилар сонини электрон тарзда ҳисоблаб бориш имконини ҳам яратади. 
Ушбу тизимни кейинчалик янада такомиллаштириш ва мамлакатимиз сайлов амалиётига кенг татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+