Исмоилов Сохибжон Ибрагимович
Исмоилов Сохибжон Ибрагимович

Биографияси

Исмоилов Сохибжон Ибрагимов 1963 йил 13 июнда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1981-1986 йилларда Москва гидромелиорация институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-гидротехник.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда Риштон туман сув хўжалиги бошқармасида ишчиликдан бошлаган.

1986-1987 йилларда Сўх сув омбори дирекцияси инженер-технадзори, 1987-1989 йилларда Ёшлар ташкилоти Риштон туман қўмитаси бўлим бошлиғи, 1989-1991 йилларда Ёшлар ташкилоти Фарғона вилоят қўмитаси йўриқчиси, 1991-1993 йилларда Ёшлар ташкилоти Риштон туман қўмитаси биринчи котиби, иккинчи котиби, 1993-1995 йилларда Ўзбекистон ёшлар ташкилоти Фарғона вилоят қўмитаси биринчи котиби, 1996-1997 йилларда “Камолот” ёшлар жамғармаси вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 1997-2004 йилларда Фарғона шаҳар “ARS” МЧЖ бош директори ўринбосари, 2004-2005 йилларда “Шеррос” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари бўйича менежери, 2005-2010 йилларда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси “Нефтгаздепозит” шўъба корхонаси Фарғона филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2010 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш