Каримов Тўлқинжон Пайзиевич
Каримов Тўлқинжон Пайзиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1968 йил 10 майда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.

1985-1992 йилларда Тошкент давлат университетида, 1994-1998 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси, меҳнат иқтисодиёти ва ижтимоиёти. Сиёсий фанлар номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти “Сиёсатшунослик ва фалсафа” кафедраси изланувчи-тадқиқотчиси лавозимидан бошлаган.

1993-1996 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти сиёсатшунослик ва ҳуқуқ кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, институт қошидаги лицей-интернат директори ўринбосари, 1996-1997 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги гимназия директори

1997-2011 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича биринчи проректори (ўриндошлик асосида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти), 2011-2015 йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси раҳбари (ўриндошлик асосида), 2013-2015 йилларда Андижон Машинасозлик институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш