Қобилов Рустам Ражаббоевич
Қобилов Рустам Ражаббоевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1984 йил 8 майда Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

2000-2004 йилларда Самарқанд давлат университети бакалавр йўналишида, 2004-2006 йилларда Самарқанд давлат университети магистратура йўналишида, 2006-2009 йилларда Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт факультети 2-мутахассислик йўналишларида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – социолог, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тайлоқ туманидаги 13- ўрта мактаб тарих фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.

2005-2010 йилларда  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  Самарқанд давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси, 2006-2012 йилларда Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, 2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд минтақавий ахборот таҳлил маркази илмий ходими, 2009-2010 йилларда “Етакчи” ёшлар ўқув маркази Самарқанд вилоят филиали раҳбари 2010-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар бўлими Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келган.

2015 йил 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш