Мухаммадиев Меҳритдин Мамадиёрович
Мухаммадиев Меҳритдин Мамадиёрович

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1968 йил 9 июнда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1987-1993 йилларда Тошкент дават аграр университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Иштихон туманидаги “Октябрь” калхоз хўжалиги аъзолигидан бошлаган.

1988-1989 йилларда Ҳарбий хизматда, 1993-2002 йилларда Иштихон туманидаги “М.Улуғбек” жамоа хўжалиги бош иқтисодчиси, бош ҳисобчиси, 2002-2006 йилларда Иштихон туманидаги “А.Бердиқулов” ширкат хўжалиги бош ҳисобчиси, 2006-2009 йилларда Иштихон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш