Назиркулов Атхам Ахаткулович
Назиркулов Атхам Ахаткулович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1966 йил 15 сентябрда Тошкент вилояти, Пискент туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1985-1990 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - молия ва кредит.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти лавозимидан бошлаган.

1991 йил давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти, 1991-1993 йилларда Тошкент молия институти “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти, 1993-1995 йилларда АТ “Ўздеҳқонсаноатбанк” Пискент бўлими Қарз бериш бўлими бош мутахассиси, бошқарувчи ўринбосари, 1995-1999 йилларда ИАТ “Пахтабанк” Пискент бўлими бошқарувчиси ўринбосари, бошқарувчиси,  1999-2000 йилларда Пискент туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи – ҳоким ўринбосари,  2000-2002 йилларда ИАТ “Пахтабанк” Пул муомаласи бошқармаси бошлиғи, 2002-2004 йилларда Тошкент вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси Маҳаллий бюджетларни жамлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Пискент тумани Молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи, Молия бўлими мудири, 2004-2005 йилларда АТ “Пахтабанк” Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи, 2006-2007 йилларда АТ “Пахтабанк” Казначейлик марказининг банк фаолиятини стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2007-2007 йилларда АТ “Пахтабанк” Қишлоқ хўжалигини кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармасининг Давлат эхтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни имтиёзли кредитлаш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи, 2007-2007 йилларда РАТБ “Fаллабанк” Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва мониторинг бошқармасининг Дон махсулотлари корхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи, 2007-2009 йилларда РАТБ “Fаллабанк” Кредит хатарларини бошқариш бош бошқармаси таркибидаги Кредит амалиёти бошқармасининг Кредит порфелини бошқариш ва кредит амалиётларини автоматлаштириш бўлими бошлиғи, 2009 йил давомида ОАТ “Fаллабанк” Кредит амалиётлари бош бошқармасининг Кредит амалиётларини автоматлаштириш бўлими бошлиғи, ОАТ “Fаллабанк” Кредит амалиётлари бош бошқармаси бошлиғи, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредит амалиётлари бош бошқармаси  бошлиғи, 2009-2013 йилларда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш Департаменти бошлиғи, 2013-2014 йилларда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Банк таваккалчиликларини бошқариш   бошқармаси бошлиғи, 2014 йил давомида ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш ва инвестицион фаолиятини  мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи, 2014-2015 йилларда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш ва инвестицион фаолиятини  мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш