Артиков Бекзод Хатамович
Артиков Бекзод Хатамович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

Артиков Бекзод Хатамович 1982 йил 27 январида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. 

1999-2003 йилларда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр йўналишида, 2003-2005 йилларда Тошкент давлат юридик институти магистра йўналишида, 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2009-2010 йилларда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2010-2011 йилларда Андижон вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш