Раджапов Нодирбек Мухторович
Раджапов Нодирбек Мухторович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1972 йил 18 декабрда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1992-1996 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида, 2002-2003 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - халқаро иқтисодчи, молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Арнасой тумани давлат хўжалиги устахонаси таъмирловчиси лавозимидан бошлаган.

1992-1992 йилларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси санитари, 1996-1997 йилларда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бўлими давлат солиқ  инспектори, 1997-1997 йилларда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси  жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори, 1997-1999 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими инвестицион сектори 1-тоифали мутахассиси, сектор бошлиғи, 1999-2004 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими қарз бериш ва  инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш  бўлими бошлиғи, 2004 йил давомида Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими бошқарувчиси ўринбосари  вазифасини бажарувчи, 2004-2005 йилларда Акциядорлик тижорат “Пахтабанк” Зарбдор тумани филиали бошқарувчиси, 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғи, 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Халқ банки” бошқарувининг кредитлаш  департаменти қишлоқ хўжалик корхоналарини кредитлаш ва  мониторинг бошқармаси  бошлиғи, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш