Бабашев Қутлимурат Айтмуратович
Бабашев Қутлимурат Айтмуратович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

Бабашев Қутлимурат Айтмуратович 1975 йил 25 августда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида туғилган. Миллати - қорақалпоқ .

1995-1998 йилларда Тошкент давлат техника университетида (ҳозирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети) таҳсил олган. Маълумоти бўйича матахассислиги – механик-муҳандис. Техника фанлари номзоди

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Хўжайли тумани деҳқон хўжалигида ишчиликдан бошлаган.

1998-2007 йилларда Тошкент давлат техника университети стажёр-тадқиқотчиси, аспиранти, катта ўқитувчиси, 2007-2011 йилларда Тошкент давлат техника университети Механика-машинасозлик факультети декан муовини, 2011-2012 йилларда “TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси сифат бўйича муҳандиси, 2012-2014 йилларда “TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси бош директори, 2014-2015 йилларда“TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси, бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш