Турсунов Ўткир Абдугаффорович
Турсунов Ўткир Абдугаффорович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1983 йил 2 мартда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Миллати – Ўзбек.

1999-2003 йилларда Самарқанд давлат университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

2003-2004 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси, 2004-2006 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, 2006 йил давомида Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2006-2008 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2008-2011 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2011-2015 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш