Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич
Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1984 йил 20 февралда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

200-2004 йилларда Тошкент молия институтининг бакалавр, 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги суғурта иши, халқаро муносабатлар.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Сирдарё вилояти Молия бошқармаси иқтисодий соҳадаги харажатларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2005-2007 йилларда  Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ижтимоий соҳани ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2007-2008 йилларда Сирдарё тумани Молия бўлими мудирининг ўринбосари-бюджет инспекцияси бошлиғи, 2008 йил давомида Сирдарё виляти Молия бошқармаси маҳаллий бюджетни жамлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2008-2010 йилларда Гулистон шаҳар Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (2009-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси), 2010-2012 йилларда Сирдарё вилояти Молия  бошқармаси бошлиғи ўринбосари халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2012 йил давомида Сирдарё вилояти Молия  бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2012-2013 йилларда Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2013 йил давомида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи, 2014-2015 йилларда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

 2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш