Файзиева Дилором Ҳуснитдиновна
Файзиева Дилором Ҳуснитдиновна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1962 йил 13 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – Ўзбек.

1978-1985 йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – санитария, гигиена ва эпидемиология.

1985-1987 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институти болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси ассистенти, 1987-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти шифокори, кичик илмий ходими, илмий ходими, 1995-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Байналминал маданият маркази мутахассиси, 1996-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сув муаммолари институти етакчи илмий ходими, лаборатория мудири в.б., докторанти, катта илмий ходими, лаборатория мудири лавозимларида  фаолият юритган.

2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш