Ҳакимов Раҳим Расулжонович
Ҳакимов Раҳим Расулжонович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1983 йил 2 январида Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1999-2003 йилларда Наманган давлат университети бакалавр йўналишида, 2004-2005 йилларда Тошкент давлат юридик институти магистратура йўналишларида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Юридик фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи етакчи илмий ходими, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи бош илмий ходими, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси Юридик фанлар кафедраси доценти (ўриндошлик асосида), 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи раҳбари, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Давлат тузилиши ва бошқаруви асослари” кафедраси доценти (ўриндошлик асосида), 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш