Халбутаев Эркин Эргашевич
Халбутаев Эркин Эргашевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1977  йил 3 июнда Жиззах вилояти  Ғаллаорол туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1996-2000 йилларда Тошкент электротехника алоқа институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйич мутахассислиги – телекоммуникациялар.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Жиззах телеком” шўъба корхонаси Жиззах шаҳар филиали ўқувчи ўрганувчи, 3-тоифа техниги лавозимидан бошлаган.

2001-2002 йилларда Ҳарбий хизматда, 2002 йил давомида “Жиззах телеком” шўъба корхонаси Жиззах шаҳар филиали Техник бўлими муҳандиси “Ўзбектелеком Интернешнл” акциядорлик жамияти Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси “УзИ Жиззах” филиали станция “Зилол” электрмеханиги, 2002-2004 “Ўзбектелеком Интернешнл” акциядорлик жамияти Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси, “УзИ Жиззах” филиали Маркетинг бўйича менежери, 2004-2008 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш