Хамракулов Абдуллажон Кадирович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1973 йил 14 апрелда Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1992-1997 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – мухандис-механик. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институти “Металлар технологияси ва машина деталлари” кафедраси ассистенти лавозимидан бошлаган.

2012-2013 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани вазифасини бажарувчиси, 2013-2015 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар билан ишлаш буйича проректори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш