Шарафутдинов Шухрат Хурсанович
Шарафутдинов Шухрат Хурсанович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1965 йил 5 февралида Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1982-1989 йилларда Украина Республикаси Запорожье саноат институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги - мухандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти сув хўжалиги бошқармаси сувлардан комплекс фойдаланиш бўлими катта мухандиси лавозимидан бошлаган.

1992-1997 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон туманлараро қўмитаси 1-тоифали мутахассиси, 1997-2003 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон туманлараро қўмитаси етакчи мутахассиси, 2003-2006 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ер, сув ва номаъдан конлардан фойдаланиш вилоят инспекцияси бош мутахассиси, 2006-2008 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ер, сув ва номаъдан конлардан фойдаланиш вилоят инспекцияси бошлиғи, 2008-2012 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси илмий текшириш ахборот маркази Ўзбекистон бўлинмаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш