Шодмонов Адҳам Ҳурсанбоевич
Шодмонов Адҳам Ҳурсанбоевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1965 йил 29 ноябрда Тошкент шахрида туғилган. Миллати – ўзбек.

2006 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

1985-1989 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 1997-2001 йилларда Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги – бухгалтер, иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фалиятини 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат агросаноат қўмитаси РБАҲ марказининг Самарқанд филиали 7-бўлимида катта техниги лавозимидан бошлаган.

1989-1990 йилларда Самарқанд вилояти агросаноат қўмитасининг катта мутахассиси, 1990-1991 йилларда Самарқанд вилояти “Агротаъминоттузатиш” бирлашмасининг катта мутахассиси, етакчи мутахассиси, 1991-1992 йилларда Самарқанд вилояти иқтисодиёт қўмитасининг моддий жамғармалар бўлимида етакчи мутахассис, 1992-1998 йилларда Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш вилоят ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси, шўъба мудири, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, 1998 йил давомида «Интер-Азия»  ёпиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, 1998-2001 йилларда Республика кўчмас мулк биржасининг бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси, 2001-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат  қўмитаси бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи, котибият мудири, бош бошқарма бошлиғи, давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоси, 2003-2005 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари – Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш