Эгамов Айбек Нормухаммедович
Эгамов Айбек Нормухаммедович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

1973 йил 15 июлда Андижон вилояти, Избоскан туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1994-1998 йилларда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги – муҳандис-механик.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилдан Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Избоскан тумани бўлими компьютер оператори лавозимидан бошлаган.

1998-2001 йилларда Избоскан тумани қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва тадбиркорларга амалий ёрдам ва консалтинг хизмати кўрсатувчи маркази директори, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Избоскан туман бўлими Кенгаши раиси ўринбосари, ижрочи директори, 2001-2004 йилларда Избоскан тумани меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи,  2004 йил давомида Избоскан тумани ҳокимлиги иш юритиш бўлими мудири, 2004-2006 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси меҳнат бозори ва дастурларни назорат қилиш бўлими бошлиғи, 2006-2008 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2008 йил давомида Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси ташкилий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси тизимидаги "Саҳоват" уйи директори, 2009-2010 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2010 йил давомида Балиқчи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоиий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари,  2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2011-2014 йилларда Балиқчи туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоиий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2014-2015 йилларда Андижон вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш