Зокиров Исломжон Илхомжонович
Зокиров Исломжон Илхомжонович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Биографияси

Зокиров Исломжон Илхомжонович 1979 йил 12 июнда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1997-2001 йилларда Фарғона давлат университети бакалавр йўналишида, 2001-2003 йилларда Фарғона давлат университети магистратура йўналишида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – одам ва ҳайвонлар физиологияси магистри. Биология фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Фарғона давлат университети ўқув бўлими оператори лавозимидан бошлаган.

2003-2005 йилларда Фарғона давлат университети фан бўлими муҳандиси, 2005-2007 йилларда Фарғона давлат университети аспиранти, 2007-2011 йилларда Фарғона давлат университети “Зоология” кафедраси ўқитувчиси, халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб этиш бўлими бошлиғи, 2011 йилда Фарғона давлат университети табииёт-география факультети декан ўринбосари, “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси, 2011-2014 йилларда Фарғона давлат университети табииёт-география факультети декани, “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси, 2014-2015 йилларда Фарғона давлат университети “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш