Навбаҳор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ҳисобот берди

15.02.2018, 19:46

Навбаҳор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ҳисобот берди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 2017 йилда пахта экиладиган майдонлардан 162 гектари қисқартирилиб, мева-сабзавот экишга мослаштирилган бўлса, 2018 йилда ҳам аҳолининг арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида яна 102 гектар пахта ерлари қисқартирилди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ана шулар ҳақида сўз юритилиб, унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳатларни чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Навбаҳор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабовнинг ахбороти эшитилди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, макроиқтисодий  барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ислоҳ қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинган, - дейди Ф.Ражабов. – Хусусан, 2017-2020 йилларга мўлжалланган “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастури” қабул қилинганлиги ушбу соҳада жуда катта ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу дастур доирасида туманда экин майдонларини оптималлаштириш ва пахта экишни босқичма босқич қисқартириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий интенсив агротехнологияларни жорий этиш, маҳсулотларни сақлаш ва чуқур қайта ишлаш инфратузилмаларини такомиллаштириш, сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш, экспортга йўналтирилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, кичик саноат тармоқларини  ташкил этиш ва аграр хизматларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2018 йилда 6078 гектар ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш режалаштирилмоқда.

Тадбир давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан соҳага оид масалалар муҳокама қилиниб, бу борада тегишли қарор қабул қилинди.

А.Холиқов,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+