Сиёсий ўқувлар партия ходимлари малакасини оширишга хизмат қилади

15.02.2018, 20:53

Сиёсий ўқувлар партия ходимлари малакасини оширишга хизмат қилади

O‘zLiDeP партия тизимида меҳнат қилаётган қадрларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини оширишга ўзининг устувор вазифаси сифатида қарайди. Шу боис мунтазам равишда партия ҳудудий Кенгашларида ишлаётган ходимларнинг малакасини ошириш учун ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда. Бугун пойтахтимиздаги “Шодлик” меҳмонхонасида ана шундай ўқувларнинг навбатдаги бошланди.

Ўқувда ҳудудий партия ташкилотларининг аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, ёшлар билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳамда бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлимларининг ходимлари иштирок этмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси сиёсий партиялар фаолиятини тубдан янгилашни тақазо этмоқда, – дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази раҳбари Барно Абдуллаева. – Шу боис бу каби ўқувларни тез-тез ўтказишни ҳаётнинг ўзи тақазо қилаётир. Чунки бундай тадбирлар бугунги куннинг ўткир талабларидан келиб чиқиб, фаолиятимизни танқидий-таҳлилий қайта кўриб чиқиш имконини яратади. Бугунги ўқувда ҳам Юртбошимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг муҳокама этишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид  Давлат дастури тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқадиган O‘zLiDePнинг устувор вазифаларини муҳокама этамиз. Бу эса партия тизимида ишлаётган ходимларнинг сиёсий билимларини ошириши, шубҳасиз.

Ўқувда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ва соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2001
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+