Депутат уйғоқ, айрим мансабдорлар-чи?

16.02.2018, 11:50

Депутат уйғоқ, айрим мансабдорлар-чи?

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори туманлар, энг чекка қишлоқ ва овуллардаги аҳолининг юртимиздаги бугунги ривожланиш ва юксалишни ҳис қилиши ҳамда шу жараёнда фаол иштирок этиши учун хизмат қилмоқда. 2017 йил 25 декабрда Андижон шаҳрини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор штаби раҳбарига мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йилнинг тўртинчи чорагида амалга оширилган ишлар бўйича депутат сўрови йўлланган эди. Мутасадди томонидан унга жавоб қайтарилди. Қайтарилганда ҳам тўлиқ ҳисобот шаклида жавоб берилди. Бироқ депутат олиб борган ўрганишлар ундаги баъзи фактлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатди. Масалан, жавоб хатида август-декабрь ойларида 1133 дан ортиқ, жумладан, кам таъминланган ва суюлтирилган газга эҳтиёжманд хонадонларга 284 дона янги маиший газ баллони етказиб берилгани қайд этилган. Аммо юзма-юз мулоқотларда бир қанча фуқаролар янги газ баллонини олмаганини билдирди...

Баён этилган ҳолатлардан кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз. Ёлғон жавоб хатлари муаллифлари депутатни ҳам ўзлари сингари хўжакўрсинга ишлайди, деб ўйлайдиларми?! Беш қўл баробар эмаслиги наҳотки халқ олдидаги масъулиятини унутаёзганлар хаёлига келмаса?!

Зилола РАҲМОНОВА

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+