Гиёҳвандликка қарши бирга курашайлик

16.02.2018, 15:22

Гиёҳвандликка қарши бирга курашайлик

O‘zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши “Гиёҳвандликка қарши бирга курашайлик” мавзуида давра суҳбати ташкил этди. Унда партия шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун беқиёс имкониятлар яратилган. Ёшларимиз шу имкониятлардан фойдаланиб, ўз истеъдод ва иқтидорларини рўёбга чиқариб, халқаро миқиёсда ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар. Ҳозирги кунда пайдо бўлаётган долзарб муаммолар, турли иллатлар, ғаразли ниятлардан ёш авлодни асраш барчамизнинг зиммамиздаги улкан масъулиятдир.

– Нафақат инсон саломатлиги ва тақдири, балки жамият учун ҳам жуда хавфли ҳисобланган гиёҳвандлик кўплаб иллатларнинг манбаидир, – дейди Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Д.Акбаева. – Оилавий ҳаётга енгил-елпи қараш ва гиёҳвандлик туфайли жиноят кўчасига кириб қолаётган ёки ОИТС каби бедаво дардларга мубтало бўлаётган ёшлар ҳали ҳам учраб тургани ачинарли ҳолдир. Шу боис O‘zLiDeP бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туришга, ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этишга ўзининг устувор вазифаси, деб қарайди.  

Давра суҳбатида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1989
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+