“Дзюдо” спорт тури бўйича туманлараро ўртоқлик учрашувида уюшмаган ёшлар спортга жалб қилинди

16.02.2018, 16:45

“Дзюдо” спорт тури бўйича туманлараро ўртоқлик учрашувида уюшмаган ёшлар спортга жалб қилинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Янгибозор туманида ёш ўсмирлар ўртасида спортнинг “Дзюдо” тури бўйича туманлараро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳам баркамол авлод тарбиясини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини яратиш, уларнинг фаол ва ташаббускор, ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминлашдан иборат. - Ушбу спорт мусобақаси  ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг мунтазам фаоллигини ошириш, Дзю-до спорт турини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом турмуш тарзига амал қилиши, маънавий ва жисмоний комилликка интилиши зарурлигини тушунтириш биз депутатларнинг, партия фаолларининг вазифамиздир, – дейди партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Н.Абдуллаев.

“Дзюдо” кураши кескин тортишувларга бой бўлиб, кураш натижаларига кўра 26, 29 ва 32 кг гача бўлган вазн ғолибларидан 1 ва 2-ўринга 9 нафар, 3-ўринга 18 нафар ёш спортчилар партия вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

                                                                                   Нилуфар Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+