Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар O‘zLiDeP депутатлари томонидан муҳокама этилмоқда (фото)

17.02.2018, 12:30

Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар O‘zLiDeP  депутатлари томонидан муҳокама этилмоқда  (фото)

Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг вилоят ҳудудидаги ижросини назорат-таҳлил тариқасида ўрганиш якунлари муҳокама қилинмоқда.

Унда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан ҳисобот бермоқда. Йиғилишда Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК, Сувоқава ДУК, тижорат банклари, Савдо саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитасининг Тошкент вилоятидаги ҳудудий бўлим ва бошқармалари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишяпди.

  • Кўрилди
    2055
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+