Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

17.02.2018, 13:16

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Аввал хабар қилганимиздек O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда ва унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов Президентимизнинг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Президентимизининг мазкур қарори билан Тошкент вилояти ҳудудида 17 та кичик саноат зоналарини ташкил этилиши белгиланган бўлиб, уларда тўқимачилик, чарм-пойабзал, кимё, озиқ-овқат, электротехника саноати, қурилиш материаллари, мева-сабзавотни чуқур қайта ишлаш, ойна, эшик ва ромлар, политилен трубалар, мебелъ маҳсулотларини ва бошқа йўналишларда юқори технологияли экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Ушбу Қарор асосида Тошкент вилоятининг тегишли туман ва шаҳарлари ҳудудидан жами 140,2 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган, амалда эса фақат 89,66 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, унинг ҳам 87,2 гектар қисмида лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар борлиги ҳам тўхталиб ўтди. Масалан, Бўка, Бекобод, Бўстонлиқ, Паркент, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида КСЗлар учун белгиланганидан кам миқдорда ер майдонлари ажратилганлигига урғу берилди.

  • Кўрилди
    1917
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+