Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишларни O‘zLiDeP депутатлари танқидий муҳокама қилишди (ВИДЕО)

17.02.2018, 16:55

Тошкент вилоятида  кичик саноат зоналарини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишларни O‘zLiDeP депутатлари танқидий муҳокама қилишди (ВИДЕО)

Президентимизнинг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг вилоят ҳудудидаги ижросини назорат-таҳлил тариқасида ўрганиш якунлари юзасига бағишланган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

Унда тадбиркорлар ва ишбилармонлар мутасадди ташкилотларга мазкур кичик саноат зонасида ўз фаолиятларини йўлга қўйишда айрим камчилик ва муаммолари борлиги юзасидан таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан,  кичик саноат зонаси ҳудудида ички ва ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини шакллантириш лойиҳалари тўлиқ ишлаб чиқилмагани, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминлаш бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмагани, қўшимча ер майдонлари ўз вақтида ажратилмагани каби камчиликлар борасида танқидий фикрлар билдирилди.

Йиғилиш якунида кўтарилган бу  каби қатор муаммо  ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритишга келишиб олинди.

Мавзу юзасидан:

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+