Депутатлар соғлом турмуш тарзи тарафдори

19.02.2018, 17:00

Депутатлар соғлом турмуш тарзи тарафдори

Куни кеча O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши томонидан ушбу шиор остида “Кросс” мусобақаси ўтказилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, маҳалла аҳолиси ҳамда тадбиркорлар иштирок этган ушбу мусобақа 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурида келтириб ўтилган маданият ва спорт соҳасини янада ривожлантириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

— Депутат халқ вакили сифатида, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодга ҳар томонлама ўрнак бўлиши керак. Бу борада депутатлик гуруҳи аъзолари билан ўз олдимизга қатор мақсад ва вазифаларни белгилаб олганмиз, - дейди Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мадамин Назиров. —Хусусан, Давлат дастуридаги муҳим ва устувор йўналишлардан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш, спорт муассасалари, айниқса, хусусий сектор орқали аҳолига сифатли жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт хизматлари кўрсатилишини таъминлашга оид чора-тадбирлар  ишлаб чиқилишида фаол иштирок этамиз ва бу борада ҳам ўз таклифларимизни киритамиз. Зеро, инсон, энг аввало, жисмонан ва руҳан соғлом, тетик, бақувват бўлсагина кайфияти баланд, меҳнати баракали, ҳаёти сермазмун бўлади.

Мусобақа давомида “Кросс” маррасига биринчи етиб келган ва фаол иштирок этган иштирокчиларга партия ҳамда ҳомийларнинг эсдалик, қамматбаҳо совғалари топширилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1782
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+