Давлат дастурида белгиланган вазифалар тадбиркорлар зиммасига улкан масъулият юклайди

19.02.2018, 17:30

Давлат дастурида белгиланган вазифалар тадбиркорлар зиммасига улкан масъулият юклайди

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Нукус иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январь кунги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб партия олдида турган  вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда Давлат дастурида партиямизнинг асосий электарати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кенг йўл очилгани, уларнинг олдидаги тўсиқларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилгани шунингдек, тадбиркорлик, яратувчанлик бугун ҳаётий заруриятга айланиётгани таъкидланди.

– Тадбиркорларга билдирилаётган юксак ишонч  ўз навбатида улар зиммасига катта   масъулият юклайди, – дейди халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Одил Қуранбоев. – Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг муҳим палласига кирган ҳозирги даврда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ушбу ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, локомативига айланиши зарур. Бу вазифани амалга оширишда партиямиз тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва уларга яқин кўмакдош бўлиши керак.

Семинар доирасида Нукус иқтисодиёт коллежининг бир гуруҳ фаоллари O‘zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

А.ЖАИЛГАНОВ,

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши раиси в.б

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+