Ёшларни касбга йўналтириш муҳим вазифа

15.11.2017, 18:19

Ёшларни касбга йўналтириш муҳим вазифа

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши тумандаги миллий ҳунармандчилик коллежида “Касб танлови – бахт танлови” мавзусида ўқувчи-ёшларни касбга йўналтиришга бағишланган тадбир ташкил этди.

– Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши ўз самарасини бермоқда, – дейди O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Акмал Тўраев. – Айниқса, ёшларни ўқувчилик давридан бошлаб касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ҳам ёшларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишини янада орттиришдан иборат.

Таъкидлаш керак, Булунғур миллий ҳунармандчилик коллежида йигит- қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида замонавий тикув машиналари, пазандалик асбоблари келтирилган. Шунингдек, дурадгорлик, темирчилик, чилангарлик каби касбларни пухта ўрганиш имконини берадиган устахоналар ташкил этилган. Ҳозирда коллеждаги устахонада 100 дан зиёд ўқувчи ўнга яқин касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.

Тадбир сўнгида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, қобилият ва қизиқиши асосида таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек-O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-30 09:04:22

"Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалиётга тадбиқ этишда нафақат ички ишлар ходимлари, ахоли вакиллари ва кенг жамоатчиликни роли мухим деб ўйлайман. Бугуннинг талаби хам, ёнимизда ва айни пайтда бўлиб ўтаётган воқеликларга бефарқ муносабатда бўлмасликка чорлайди. Зеро, Ватанимиз тинчлиги ва дахлсизлиги учун хар биримиз маъсул эканимизни унутмаслигимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+