Чустлик тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириб 200 нафар ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилган

20.02.2018, 11:03

Чустлик тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириб 200 нафар ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилган

Чустлик Саодат Тожибаева 2016 йилдан буён “Чуст Ўктамжон сервис” МЧЖда раҳбарлик қилади. Айни чоғда 150 дан ортиқ хотин-қиз фаолият кўрсатаётган корхонада 24 турдаги кийим-кечак ишлаб чиқарилиб, хорижга экспорт қилинмоқда. Лекин корхона раҳбари махсулотлар ҳажмини кескин ошириб, яна қўшимча иш ўрни яратиш ниятида. 

– Корхонамиз 150 нафар ишчига мўлжаланган, – дейди С.Тожибаева. –Бироқ биз маҳсулот турини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўрни яратмоқчимиз. Шу боис, мутасаддилардан Чуст педагогика коллежи турар жойини ажратишда ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Агар бу бино бизга ажратилса, яна 200 нафар қўшимча ишчи ўрни яратиб, ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашган бўлардим.  

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Чуст туманларида бўлиб ўтган мулоқотларда бу каби аниқ таклиф-тавсиялар кенг муҳокама этилмоқда. Учрашувларда турли соҳа мутасаддиларининг иштирок этаётгани эса кўплаб муаммоларини бартараф этиш имконини бермоқда.

 O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1635
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+