Ўзбекистон туманида 50 та янги ишчи ўрни яратилди

20.02.2018, 11:36

Ўзбекистон туманида 50 та янги ишчи ўрни яратилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон фаол тадбиркорлар анжуманида Мурожаат қабул қилинган эди.

Мазкур Мурожаатнома Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган минглаб тадбиркорларни руҳлантириб, фаол тадбиркорлар сафига кириш ҳамда ҳалқимиз фаровонлиги ва юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда.

Вилоятнинг чегара олди ҳудудларидан бири Ўзбекистон тумани ҳисобланади. Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада O‘zLiDeP туман Кенгаши ташаббус кўрсатиб, тадбиркорларга амалий кўмак бериб келмоқда.

Мамлакатимизнинг барча тадбиркорларига йўлланган Мурожаатномадан кейин тумандаги “FC Turon” МЧЖнинг гипс ишлаб чиқарувчи корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхона ишга тушиши муносабати билан 50 та янги иш ўрни яратилди.

– Корхона томонидан бир кеча кундузда 250 тонна гипс маҳсулоти ишлаб чиқарилади, – дейди корхона раҳбари Олимхон Аҳмедов. – Ишчиларимизнинг ярмидан кўпи ёшлардан иборат. Келажакда корхона фаолиятини янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратишга, аҳолини сифатли маҳсулот билан таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Таъкидлаш керак, бугун мазкур Мурожаатнома вилоятимизда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларни Президентимиз ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Давлат дастурида илгари сурилган вазифаларни бажаришда бир мақсад сари бирлаштирмоқда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол ва ташаббускор бўлишга ундамоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1755
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+