Яккасаройда 163 саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳасининг ишга тушиши натижасида 2277 иш ўрни яратилди

20.02.2018, 11:49

Яккасаройда 163 саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳасининг ишга тушиши натижасида 2277 иш ўрни яратилди

Куни-кеча Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мутасадди ташкилот вакиллари ва партия фаоллари иштирок этди. 

Тадбирда туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, ўтган йили туманда 66 та саноат лойиҳаси ишга туширилиб, 912 киши иш билан таминланди. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 97 та лойиҳа доирасида 1365 та иш ўрни яратилди. Ўтган йилда ҳудудий экспорт дастури доирасида 29 617 млн доллорлик маҳсулот экспорт қилиниб, белгиланган режа 178,1 фоизга бажарилди.    

Тадбирда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир қарор ва қонунлар ижросини мониторинг қилиш ва бу борада депутатлик назоратини кучайтириш, ҳамда партия электорати бўлган тадбиркорлар ичига кенгроқ кириб бориш кераклиги таькидланиб, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг галдаги вазифалари белгилаб олинди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1436
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+