Галдаги вазифалар белгилаб олинди

20.02.2018, 11:56

Галдаги вазифалар белгилаб олинди

Бугунги кунда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида 641 та БПТ ўз сафига 17013 нафар аъзони бирлаштирган ҳолда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида  белгиланган устувор вазифаларни кенг муҳокама қилишмоқда.

Бу ҳақда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фориш туман Тиббиёт бирлашмасида “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш – мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш омилидир” мавзусида ташкил этилган тадбирда алоҳида таъкидланди.

– Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор вазифаларни ҳаётга жорий этиш O‘zLiDeP Дастури ва сайловолди Платформасида илгари сурилган мақсад-вазифалар билан ҳамоҳангдир, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Холбек Асадов. – Шу боис, қуйи бўғинларда ўтказилаётган Давлат дастури ижросига бағишланган турли тадбир ва давра суҳбатларида кенг жамоатчилик вакилларини, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда электорат вакилларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбирда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган тадбирлар ва партиянинг маҳаллий Кенгаши депутатлик корпуси билан аҳоли манфаатларини хамкорликда ҳал қилишга қаратилган ишлар режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

 O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+