“Диплом билан бизнесга” йўл оламиз!

20.02.2018, 15:20

 “Диплом билан бизнесга” йўл оламиз!

Андижон шаҳар саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди. O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда дастлаб партия “Ёшлар қаноти”нинг истиқболли лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

– Бугунги тадбирда Давлат Дастурининг иқтисодиётни  ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб қувватлаш йўналишига алоҳида эътибор қаратдик, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши қошидаги сиёсий таълим маркази раҳбари Равшанбек Абдураҳимов. – Мақсадимиз ёшларнинг сиёсий соҳадаги билимларини мустаҳкамлаш, айниқса, жорий йилда белгиланган долзарб вазифалар ижросида ёшларнинг ўрни, аҳамиятини янада кенгроқ тарғиб қилишдан иборат.

Давра суҳбати давомида Давлат Дасурининг ҳар бир йўналиш ва бўлимлар юзасидан ёшлар иштироки бўйича бўлиб ўтган савол-жавоблар баҳс-мунозараларнинг жонланишига туртки бўлди.

 Тадбир якунида ўз бизнесини бошлаш истагидаги йигит-қизларга соҳа мутахассислари томонидан таклиф-тавсиялар берилди.

Басриддин ЮСУПОВ,

        O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+