Биз Навоий издошларимиз!

09.02.2018, 15:24

Биз Навоий издошларимиз!

Саҳна тарихий безатилган.  Мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ва Гули монологининг жонли ижро этилиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган навоийхонлик кечаси айнан мана шу саҳна кўриниши билан бошланди.

-Гули тимсолини яратишда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг нафақат ҳаёт ва ижодига, балки қалбига ҳам киргандай бўлдим, - дейди тумандаги 1-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Комила Умарова. – Ўша машҳур монологни ўқир эканман, гўёки ўзимни тарихга қайтгандек ҳис қилдим. Улуғ бобомизнинг ижоди ва фаолиятини ҳар қанча ўргансак оздек туюлади.

Тадбирда иштирок этган туман Маданият саройи вакилларининг мақом ҳамда Олтинкўл туманидаги 1-, 2-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ғазалхонлик, рубоийхонлик йўналишидаги бадиий чиқишлари йиғилганларда янада кўтаринки кайфият уйғотди.

-Навоий ҳаётининг ҳамда ижодининг энг қайноқ нуқталари асосида тайёрланган видеороликни катта қизиқиш билан томоша қилдилар, - дейди O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши раиси Бегали Азимов. – Бундай лавҳалар ёшларда адабиётга бўлган меҳрни мустаҳкамлаш билан бирга улардаги юртга муҳаббат, садоқат туйғуларининг ҳам тўғри камол топишига хизмат қилади.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Хуснора Абджуллаева,

O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+