Қуйи бўғин етакчиси огоҳлантирилди

20.02.2018, 15:28

Қуйи бўғин етакчиси огоҳлантирилди

“Ўзбек-Инвест” экспорт-импорт миллий суғурта  компанияси Андижон вилоят филиали қошидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури” да белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама этилди.

– Кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашгач, компаниядаги БПТ фаолияти танқидий таҳлил этилди, – дейди партия Андижон шаҳар Кенгаши ижрочи котиб Басриддин Юсупов. – Таҳлиллар таянч бўғин фаолияти қониқарсиз эканини кўрсатди. Қуйи бўғиннинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш ва аъзолар сафини кенгайтириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида БПТ раиси Одилхон Зуҳриддиновга огоҳлантириш берилди ва партия шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда мунтазам равишда қуйи бўғин аъзоларининг сиёсий билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиб боришга келишиб олинди.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+