Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётнинг муҳим омили

20.02.2018, 17:12

Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётнинг муҳим омили

2016 йил 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ёшларнинг ҳуқуқий имкониятларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ўтган давр мобайнида юртимизда мазкур қонун ижросини таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Халқ депутатлари Асака туман Кенгашида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

– Мамлакатимизда ёшларни маънан етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш энг муҳим вазифалардан саналади, – дейди Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Аҳмедов. – Шу боис, айни вақтда ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етиши, замонавий касб-ҳунар соҳиби бўлиши ва жамият ҳаётида ўз ўрнини топиши учун партиямиз томонидан изчил ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Зеро, мамлакатнинг эртанги тақдири ёшлар қўлида экан, биз уларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Тадбирда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантиришга қаратилган ишлар режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+