Маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш – иқтисодий салоҳиятимизни юксалтиради

20.02.2018, 17:25

Маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш – иқтисодий салоҳиятимизни юксалтиради

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши ташаббуси билан туман халқ таълими бўлимида “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этди. 

– Тадбирда Президентимизнинг “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-табирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-мохияти тадбиркорларга батафсил ёритиб берилди, – дейди партиянинг Андижон вилоят Кенгаши бизнес тузилмалари ва тадбиркорлар билан ишлаш бўлими мудири Дилмурод Султонов. – Иштирокчиларнинг ушбу меёрий      ҳужжатлар ижроси бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари – ички ва ташқи бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аграр комплексни ривожлантириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шериклигининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, озиқ-овқат бозори барқарорлигига таҳдидларни ўз вақтида бартараф этиш, мамлакатда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш масалаларини ўзида ифода этди.

Шунингдек, тумандаги “Юстас таълим сервис” хусусий корхонаси раҳбари Иброҳимжон Сувонов, Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Улуғнор қишлоқ хўжалик коллежи директори Хайрулло Мирзаевларнинг иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот, хом ашё ва материал турлари билан таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланиш, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш имконияти янада оширилиши лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.   

Тадбир сўнгида тадбиркор ва фермерлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Гулнорахон ҚОДИРОВА,

 O‘zLiDeP Балиқчи туман

                                                                                    Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+