Муаммоларнинг жойида ҳал этилаётгани одамларнинг эртанги кунга ишончини орттирмоқда

21.02.2018, 10:00

Муаммоларнинг жойида ҳал этилаётгани одамларнинг эртанги кунга ишончини орттирмоқда

“Гулобод-2” МФЙда яшовчи фуқаролар Адҳамжон Аҳмаджонов ҳамда Гулзода Қаваевалар ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, ўз бизнесини бошлашни кўнглига тукканига анча бўлди. Лекин ҳозирга қадар фуқаролар ўз фаолиятини бошлаш учун банкдан имтиёзли кредит ололмай сарсон-саргардон эдилар.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан Косонсой туманидаги “Гулобод-2” МФЙда ташкил этилган очиқ мулоқотдан сўнг эса уларнинг муаммоси ҳал этиладиган бўлди.  

–Бугунги кунда халқимизнинг ишончи бизга катта маъсулият юкламоқда, – дейди Халқ депутатлар Косонсой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳамадхон Акрамов. – Эндиликда халқ вакили ҳисобланган депутатлар зиммасидаги вазифани ҳис қилган ҳолда аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг самарали ечиши, ҳудудларни ривожлантиришда фаол иштирок этиши ва халқ дарди билан яшаши лозим. Шу боис, бугунги мулоқот давомида одамлар билан юзма-юзсуҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик деб ўйлайман. Аслида мулоқотдан пировард мақсад ҳам шу эди.

 Мулоқот якунида кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилди. Қолганларининг ижроси қатъий депутатлик назоратига олинди. 

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                                 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+