Избосканлик Аббосбек Ҳожиматов “ёш фермер” танлови ғолиби

13.11.2017, 18:23

Избосканлик Аббосбек Ҳожиматов “ёш фермер” танлови ғолиби

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Ёш фермер” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар фермер иштирок этди.

– Мазкур танлов, энг аввало, ёш фермерлар билан фикр алмашишга имкон яратди, – дейди танлов ғолиби Избоскан туманидаги “Яккатут Абдуллажон” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Аббосбек Ҳожиматов. – Энди олдимизда яна бир катта синов турибди. Республика миқёсида давом этадиган танлов ғолиблиги учун ҳам астойдил ҳаракат қиламан.

Таъкидлаш керак, “Яккатут Абдуллажон” кўп тармоқли фермер хўжалиги айни кунда шоличилик, асаларичилик, пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачилик йўналишларида фаолият олиб бормоқда. Фермер ҳозирда Польшадан келтирилган 63 та зотдор қорамолдан олинаётган сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш арафасида.

Элёрбек АВУЛОВ,

O’zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+