Тадбиркорлар анжумани ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради

21.02.2018, 16:50

Тадбиркорлар анжумани ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида тадбиркорлар анжумани ўтказилди.

Унда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида тўғрисида”ги фармонда белгиланган вазифалар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

– Мазкур анжуман мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбиркорлик ислоҳотларида янги босқични бошлаб беришига ишонамиз, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Очиғи, тадбирда иштирок этган ишбилармонлар анжуманга қадар ҳам тадбиркорлик борасидаги фикр-мулоҳазаларини бир-бирлари билан ўртоқлашаётганликларини кўриб, бу йўналишда салмоқли вазифалар ижроси олдимизда турганини ҳис қилдим. Мазкур анжуман иштирокчиларининг мамлакатимизда фаолият юритаётган барча тадбиркорларга мурожаати, айниқса, ишбилармонлик муҳитида яшаётган тадбиркорларимиз учун қулай, истиқболли, илғор дастуриламал бўлди, десам янглишмаймиз.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган фаол тадбиркорлар анжумани бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ушбу анжуманни ҳар йилда бир маротаба ўтказишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+