Қанликўлда 344 нафар фуқаро иш билан таъминланди (фото)

21.02.2018, 16:59

Қанликўлда 344 нафар фуқаро иш билан таъминланди (фото)

Қанликўл туманидаги “Қос жап” ОФЙда яшовчи Гулшад Қадирова анчадан буён ишсиз. Иш қидириб бир неча ташкилотга мурожаат қилган фуқаро айрим раҳбарларнинг: “ҳозир бизда бўш иш ўрни йўқ, телефон рақамингизни қолдиринг бирор иш чиқиб қолса хабар қиламиз” деган  пуч ёлғонларидан чарчади.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Қанликўл туман кенгаши, туман ҳокимлиги ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида аҳолининг ишсиз қатлами, коллеж бирувчилари ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида эса унинг орзуси рўёбга чиқди.

–Иш қидириб бормаган ташкилотим қолмади, – дейди у. – Лекин ҳамма жойда бир хил гап: “ҳужжатларингизни қолдиринг ўзимиз хабар қиламиз”. Бугунги меҳнат ярмаркасининг ташкил этилганлиги эса мен учун айни мудао бўлди. Ярмаркага ўзининг бўш иш ўринлари билан қатнашаётган туманимиздаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаси билан шартнома туздим ва шу ернинг ўзида ишли бўлдим. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига раҳмат.

–Бу каби амалий ишларнинг аҳоли айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда корхона ва ташкилотларнинг янги ишчи кучи билан тўлишишидаги ҳиссаси улкан, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязов. – Чунки ярмарка давомида кўплаб ёшлар, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда, уларнинг орзулари рўёбга чиқмоқда. Шу боис, фракциямиз аъзолари билан келгусида ҳам бундай ярмаркаларни Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ташкил этишни режалаштирганмиз.

Таъкидлаш керак, меҳнат ярмаркаси давомида 21 нафар фуқаролар тадбиркорлик субъектларига, 323 нафари эса фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди. Шу билан бирга, 54 нафар фуқарога тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиши учун керакли маълумотлар берилди.

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+