Президентимиз ташрифи бухороликларга кўтаринки руҳ ва шижоат бағишламоқда

22.02.2018, 10:36

Президентимиз ташрифи бухороликларга кўтаринки руҳ ва шижоат бағишламоқда

Бундан салкам бир йил аввал давлатимиз раҳбари вилоятимизда бўлганларида, Когон туманида маиший чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий кластер барпо этиш лойиҳаси билан танишиб,  лойиҳани қисқа вақт ичида амалга ошириш бўйича топшириқ берган эдилар.  

Ана шу топшириқни бажариш учун дастлаб “ноль” қийматда олган биномизни қайта таъмирлаб, бир кеча-кундузда 450 тонна чиқиндини қабул қилиш қувватига эга бўлган технологияни олиб келдик. Кейин эса резина ва яроқсиз шиналардан муқобил ёқилғи, шох-шабба, хазон ҳамда ёғоч чиқиндиларидан брикит кўмир, қурилиш чиқиндиларидан иморатбоп блоклар каби жами ўндан зиёд турдаги маҳсулотларни тайёрлаш учун технология харид қилдик. Ҳозирда корхонамизда 400 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Хусусан, корхона фаолиятини кенгайтирган ҳолда вилоятимизнинг барча туманларидаги чиқиндиларни қайта ишлашни мақсад қилганмиз.

Президентимизнинг корхонамизга ташриф буюриб, фаолиятимизни кенгайтириш бўйича берган тавсиялари корхонамиз жамоаси кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди.  Айниқса, у кишининг чиқинди қайта ишланса, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, кўплаб иш ўринлари яратилади, энг муҳими, экологиямиз тоза бўлади, кейинчалик сув ва ҳаво орқали аҳоли саломатлигига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинади, деган фикрлари бизни ўз устимизда кўпроқ ишлаб, қўшимча янги иш ўринлари яратишга ундамоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу каби корхоналарни ташкил этишни ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим омилдир.

 Насриддин РАШИДОВ,

Когон туманидаги “Аҳолитранс”

МЧЖ  раиси, O’zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+