“Ёш либераллар” клуби - ёшларни фаолликка чақиради

10.11.2017, 18:26

“Ёш либераллар” клуби - ёшларни фаолликка чақиради

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан ташаббускор йигит-қизларни бирлаштириш мақсадида жойларда “Ёш либераллар клуби” ташкил этилмоқда. Каттақўрғон шаҳрида ҳам “Ёш либераллар клуби” фаолият бошлади.

Тадбирда “Ёш либераллар” клубининг мақсад ва вазифалари, клубга аъзо бўлиш шартлари, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тақдимотлар қилинди.

Мазкур клубга 30 дан ортиқ  ёшлар аъзо бўлишди. Клуб аъзоларининг қизиқишлари доирасида “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳлари”га тақсимланди. Мазкур клуб раҳбарлигига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон шаҳар Кенгаши етакчиси Фурқат Нажмиев муносиб кўрилди.

– Менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан – дейди Фурқат Нажмиев – Бу клуб албатта ёшларнинг сиёсий, маънавий жиҳатдан юксалишига хизмат қилади. Клубимизнинг  фаол ва иқтидорли ёшлар билан маҳаллаларда, таълим муссасаларида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий соҳаларга бағишланган давра суҳбатлари, тадбирлар, очиқ мулоқотлар ташкил этамиз.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-10 12:54:57

• Президентимиз томонидан олиб борилаётган дўстона муносабатлар туфайли кейинги икки йил мобайнида мамлакатимиз билан МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Айниқса, савдо-сотиқ МДҲ давлатлари ҳамкорлигида муҳим ўрин эгаллайди. Аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамланиб, Ҳамдўстлик доирасида янги, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу МДҲ давлатлари ва халқлари ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


ЯНГИОБОД УЗУМ СЕРВИС МЧЖ РАХБАРИ ШУҲРАТ ҚЎЛДОШЕВ2018-05-04 12:53:23

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФЛАРИДАН СЎНГ ҲАР БИР ТУМАННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БУЙИЧА АЛОҲИДА ДАСТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАНЛИГИ ЭЪТИБОРГА МОЛИК. ХУСУСАН ЯНГИОБОД ТУМАНИДА ҲАМ УШБУ ДАСТУРГА МУВОФИҚ УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ҲАМ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+