Наманганда қуйи бўғинлар сони яна биттага кўпайди

22.02.2018, 16:09

Наманганда қуйи бўғинлар сони яна биттага кўпайди

 O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши томонидан Наманган шаҳридаги “SPRING TEA EXPORT-IMPORT SERVISE” МЧЖда очиқ мулоқот ташкил этилди.  

 Тадбирда корхона таъсисчи С.Нугманов иштирокчиларни корхона фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

–Айни чоғда Тўрақўрғон туманида чой қадоқлаш заводини қуриш ва Хитойнинг “Henan Chenlong Tea Company LTD” компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш юзасидан ташкилий ишларни бошлаб юбордик, – дейди С.Нугманов. – Корхонани ишга тушириш натижасида аҳолини сифатли ва арзон чой маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти янада ошади. Шу билан бирга, аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратилади, ёшлар бандлиги таъминланади.

Тадбирда шунингдек, мавжуд муаммо ва соҳани ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар атрофлича ўрганилиб, уларни партиявий механизмлар орқали ижобий ҳал этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида “SPRING TEA EXPORT-IMPORT SERVISE” МЧЖда бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, корхонанинг 6 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

 ИБРОХИМ САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+