Ўзбекистон тадбиркорлари Мурожаати ҳудудларда кенг муҳокама қилинмоқда

22.02.2018, 16:47

Ўзбекистон тадбиркорлари Мурожаати ҳудудларда кенг муҳокама қилинмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан бўлиб ўтган “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” якунида иштирокчилар юртимиздаги барча тадбиркорларга мурожаат қабул қилган эди.

Ушбу мурожаат партия туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан кенг тарғиб қилинмоқда, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири  Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 14 сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, Боғот тумани ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими, туман солиқ инспекцияси, тижорат банклари вакиллари, депутат ва тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этди.

– Бугунги кунда 45 нафар ишчи билан фаолиятимизни олиб бормоқдамиз, – дейди “Комплект” хусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фарҳод Ходжаков.  – Яқинда қабул қилинган фаол тадбиркорлар Мурожаати биз, тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очади. Сабаби Мурожаатда тадбиркорларнинг ҳар бир муаммосига алоҳида эътибор қаратилган. Мурожаатдан янада руҳланиб, корхонамизда келаси йилга қадар янги иш ўринлари яратиб, ишлаб чиқариш тармоғимизни янада ривожлантиришни мақсад қилганмиз.  

– Бундай учрашувлар вилоятимизнинг барча туманларида ташкил этилмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ж.Қурбанов. – Тадбирнинг аҳамиятли томони шундаки, жойларда партиямиз фаоллари билан 11 банддан иборат тадбиркорлар Мурожаатидаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича галдаги вазифаларни белгилаб олдик. Шу билан бирга, ҳар бир учрашувда туманлардаги мавжуд тадбиркорлик субьектлари ҳолатини ўрганиб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилдик. Шу билан бирга йиғилганларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганиб, партиямиз учун муҳим бўлган йўналишларни белгилаб олдик. 

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олдилар. 

ВИДЕО: "Мурожаатдан руҳландик", дейишмоқда хоразмлик тадбиркорлар

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+